Ёшлар пресс-клубида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов билан “Чемпион ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Ёшлар пресс-клубида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов билан “Чемпион ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Азиз Илхамович

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси доирасида ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехникага кенг жалб қилиш, китобхонлик ва китоб тарғиботини кучайтириш, аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар тарбияси ва уларнинг камолотига доир илгари сурилган беш йўналишдаги истиқболли ташаббусда ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш масаласи ҳам ўрин олган.

Мазкур ишларни янада жадаллаштириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси доирасида 2019 йилнинг декабрь ойида амалга ошириладиган тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди. Талабалар, ёшлар ва спортчиларнинг ғалабага бўлган интилишини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 12 декабрь куни Ёшлар пресс-клубида оғир вазн тоифасидаги умидли ва мағлубияциз профессионал боксчимиз, 2015 йилда Жаҳон кубогининг бронза медали соҳиби, 2016 йилги Олимпия ўйинларининг чорак финалчиси, жаҳон чемпиони, ҳаваскорлар ўртасида Осиёда икки карра чемпиони, профессионал боксда муваффақиятли иштирок этаётган Баҳодир Жалолов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида 100дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Суҳбат давомида уларга чарим қўлқоп устаси, ўзининг юқори натижаларга эришиш йўлида чеккан заҳматлари ва ғалаба учун кўплаб жиддий тўсиқлардан мардонавор ўтгани ҳақида сўзлаб берди.

"Ўз камчиликларини енгиб ўта олган инсон бу ҳаётда ҳақиқий ғалабага эришади. Биринчи бўлишни истасанг аввал ўз қўрқув, иродасизлик ва ишончсизлигингни енгиб ўт, ана шунда Оллоҳ ғалаба учун барча имкониятларни сен учун яратиб беради! Ҳар бир ҳақиқий эркак Ватан учун жонини беришга тайёр туриши керак, ким ва қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар! Мен ҳимоячиман - ватаним шани учун курашаман. Лекин бунинг ўзи етарли эмас, юртим ва халқим учун яна нима қила оламан деган савол билан яшайман. Aслида ғалабаларим сири ҳам шунда! Байроғимиз доимо кўкларда ҳилпираб турсин, биз эса уни янада юксакларга кўтариш йўлида жонимизни беришга тайёр турамиз!" - деб таъкидлаб ўтди Б.Жалолов

Умидли боксчимиз ташриф буюрган ёшларга муваффақиятга эришишдаги сирлари, энг асосий омиллари, бахт формуласи, оила ва спортни қандай қилиб битта тарозида ушлаб туриши ҳамда шу каби саволларга тўлақонли жавоб бериб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашининг матбуот хизмати



Report Page