Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди.

Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

Бугун, Туркиянинг Анталия шаҳрида ҳамюртимиз, ажойиб боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов иштирокида ўзига хос шоу бўлиб ўтди. Тадбирда маҳорат дарслари, мусиқий чиқишлар ўрин олди. Қувонарлиси, турк заминида боксчимизни жуда илиқ қарши олишди. Қолаверса, ён қўшниларимиз Қирғизистон,  Тожикистон,Туркманистон ҳамда Қозоғистондан ҳам мухлислар ташриф буюрганлигини кўриш мумкин эди.


Айниқса, Қирғизистонлик  санъаткорлар ўз чиқишлари билан барчани хурсанд қилди. Улар Шаҳрамнинг ҳақиқий ихлосманди эканлигини билдиришиб, юртдошимизнинг кейинги фаолиятига омадлар тилашди. Ўзбекча ашулалар ижро этишлари эса янада тадбирга файз берди.


Бир сўз билан айтганда, барчаси идеал кўриниш олган, ташкилотчилик юқори савияда йўлга қўйилибди. Мана, боксчиларимизга бўлган ишонч, ушбу таклиф ўзбек бокс мактабини хорижда ҳам тан олишларига яққол мисол бўла олади. Ўйлаймизки, бу хориж  мамлакатларининг спортчиларимизга бўлган қизиқишининг бошланишидир. Умид қиламизки, яқин йиллар мобайнида юртимизда бутунжаҳонспорт олами намояндалари етишиб чиқади, деб хабар берди "sports.uz".



Report Page