Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов туман марказий шифохонасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди
@BoyovutliklarБугун Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов туман мараказий шифохонасининг болалар бўлимига ташриф буюрди.
Ў.Мамадаминов у ерда стационар даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиб, уларни янги йил билан табриклаган ҳолда янги йил совғаларини топширди.
Шунингдек, болалар бўлимида даволанувчилар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечириб, беморларнинг бу борадаги фикрларини тинглади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати