Боёвут туманда янги йил хонадонларга кўчди
@BoyovutliklarБугун Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов туман ИИБ бошлиғи Х.Бекмуродов ҳамда "Нуроний" жамғармаси раиси Т.Маъмуровлар билан биргаликда “Ҳосилобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ускан Хожиманов ҳамда “Миришкор” маҳалласида яшовчи Бахром Ёмонқуловлар хонадонларига ташриф буюрди.
Туман ҳокими уруш қатнашчилари Ускан Хожиманов ҳамда Бахром Ёмонқуловлар билан дилдан суҳбат қилиб, уларга янги йил совғаларини топширди.
Халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват, ҳайр-саҳоват тадбирлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда. Унда кекса-нуронийлар, беморлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, уларга янги йил совғаси ҳамда қишки кийим-кечаклар улашилмоқда.
Бу каби тадбирлар 2020 йилнинг 1 январига қадар давом этиши режалаштирилган.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати