“Прокурор ва ёшлар” учрашувида қатор таклифлар ҳаётга татбиқ этилади
@BoyovutliklarБоёвут туманида вилоят прокурорининг ўринбосари Ч.Эсиргапов иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда масъул ташкилотлар ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида маълумот беришди.
Ўз ўрнида ёшлар томонидан ҳам қатор таклифлар берилди.
Таклифга кўра тумандаги барча умумтаълим мактабларидаги битирувчилар, мактабни битириб ҳозирги кунга қадар олий ўқув юртларига кира олмаган ёшларнинг касб-ҳунарга тайёргарлик кўришлари учун шарт-шароитлар яратилиши айтиб ўтилди.
Боёвут тумани прокуратураси