Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига такрорий овоз бериш куни маълум қилинди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига такрорий овоз бериш куни маълум қилинди

@Boyovutliklar
Foto: norma.uz

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига депутатлар сайлови 2019 йил 22-декабрда бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда очиқ ва ошкоралик шароитида ўтган сайловда 49 552 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 68,09 фоизи қатнашди.

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ҳақидаги баённомаларини кўриб чиқиб, 3 та сайлов округи бўйича депутатликка номзодлар сайланиш учун зарур бўлган овозларни тўплай олмаганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 59-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси

1. Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига депутатлар сайловини ўтказувчи 3-Ижодкор, 13-Боёвут ва 20-Бўстон сайлов округларида такрорий овоз бериш ташкил этилсин.

2. Такрорий овоз бериш 2019 йил 5 январь - якшанба куни этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ такрорий овоз бериш сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича ўтказилади;

такрорий овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун ташкил этилган сайлов участкаларида илгари тузилган сайловчиларнинг рўйхатлари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг талабларига мувофиқ ўтказилади.

3. Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан тадбирлар дастури тасдиқлансин.

4. Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи тегишли округ ва участка сайлов комиссиялари такрорий овоз беришни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказишни таъминласинлар.

5. Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутатлари сайлови бўйича такрорий овоз бериш учун бюллетенлар нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 январдаги "Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши сайловига доир сайлов бюллетени намунасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 13-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

6. Ушбу қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссиясининг котиби Ш.Борлибоев зиммасига юклатилсин.

 

Боёвут тумани сайлов комиссияси раиси

Баҳром ДАВРОНОВ.


18-сон, 23 декабрь 2019 йил, Боёвут шаҳарчаси. 


Report Page