5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС: Боёвут туманида “Мактаб ҳафталиги” доирасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда
@BoyovutliklarПрезидентимиз томонидан ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.
Шу боис президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Шу муносабат билан туманимизда спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
1 кун давомида ўтказилган мусобақада 160 нафарга яқин ёшлар ўзаро куч синашишди.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати