Боёвут туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди (фото)

Боёвут туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди (фото)

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди.

Ўқув марказининг очилиш маросимида Боёвут тумани ҳокими ўринбосарлари ва ходимлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзкомназорат ҳудудий бўлинмаси, вилоят IT-Center вакиллари,  маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мазкур ўқув марказ замонавий компьютер жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминланган бўлиб, ҳудуд ёшларига рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслар ташкил этиш ва киберспортни янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун мўлжалланган.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, ўқув марказида маҳаллий ҳокимлик, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш кўзда тутилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page