Озиқ-овқатлар сифати ва яроқлилиги текширилмоқда

Озиқ-овқатлар сифати ва яроқлилиги текширилмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут СЭО ва ЖСХ

Барчага маълумки, янги йил байрами арафасида мамлакатимиз бўйлаб байрам ярмаркалари ташкил этилади. Унда сифати тез бузиладиган маҳсулотлар ҳам сотилиши табиий ҳол.

Боёвут тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган “Янги йил байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича” комиссияси янги йил байрами арафасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этган.

Боёвут тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан деҳқон бозори ва арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги сифати тез бузулувчи озиқ-овқат маҳсулотлари устидан назорат ўрнатишди.

Бугун ҳам ишчи гуруҳи аъзолари деҳқон бозори ва ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги маҳсулотларнинг сифатини кўрикдан ўтказишди.

Фото: Боёвут СЭО ва ЖСХ
Фото: Боёвут СЭО ва ЖСХ
Фото: Боёвут СЭО ва ЖСХ
Фото: Боёвут СЭО ва ЖСХ

Шу ўринда сиз азиз боёвутликларга юзланиб, қадоғи ёки ўрами бузилган озиқ-овқат маҳсулотини сотилиши, шунингдек, сифатсиз ёки ёки сифати бузилган гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотилишига гувоҳ бўлсангиз 67 390-18-36 рақамига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page