Ижтимоий тармоқларда “Бугун, Боёвут тумани, 13-сайлов округида “битта инсон” беш марта кириб чиқмоқда, қизиғи “онлайн кузатув камераси” ҳам бор (бугун обеддан кейин), Буни қандай тушунимш керак?” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “Бугун, Боёвут тумани, 13-сайлов округида “битта инсон” беш марта кириб чиқмоқда, қизиғи “онлайн кузатув камераси” ҳам бор (бугун обеддан кейин), Буни қандай тушунимш керак?” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

@Boyovutliklar
Foto: Sirdaryo xabarlari

Мазкур ҳолат халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур хабарда айтиб ўтилган ҳолат ўз тасдиғини топмади.

Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, жорий сайловда шаффофликни таъминлашда бир қатор технологиялар ёрдамида таъминланиши назарда тутилган бўлиб, бу борада асосий вазифа кузатувчиларга юкланган.

Бизда 5 та сиёсий партия бор. Ҳар бир сайлов участкасида ҳар бир партиядан бир нафар вакил ва ОАВ вакили бўлади. Бундай кучли назорат остида бирор нимани соҳталаштиришнинг иложи бўлмаса керак.

Ундан ташқари, ушбу сайлов участкасида онлайн-трансляция камера ўрнатилган. Мазкур камера сайлов участкасидаги вазиятни халқаро пресс-центрга кўрсатиб турди. Видеотасвир соат 08:00 дан 20:00 га қадар реал вақт давомида ичида олиб борилди. Кузатувчилар айни дамда сайлов участкаларида нима бўлаётганини кўриб туришди.

Агарда хабардаги ҳолат юз берган тақдирда кузатувчилар бу борада участка сайлов комиссиясига ҳамда тегишли сайлов округига хабар бериши, шунингдек, “битта инсон” беш марта кириб чиқиши, яъни беш маротаба ёки беш нафар фуқаронинг номидан овоз бериш ҳалати жойида ўрганилиб, ўрганиш натижалари юзасидан далолатнома тузилган ҳлда мазкур овозларни ҳисобга олиш, олмаслик масаласи белгиланар эди.

235-сайлов участкасида фаолият юритган участка сайлов комиссияси аъзоларининг “Сайлов” кодекси бўйича билимлар етарли ҳамда сиёсий партиялари кузатувчиларининг сайловдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилган.


Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашига

сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси.



Report Page