Бугун Боёвут туманидаги маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

Бугун Боёвут туманидаги маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

@Boyovutliklar
Foto: Sarvar Normatov

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташббус доирасида “Маҳалла ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ана шундай спорт тадбирлардан бири бугун Боёвут туманида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими саъй-ҳаракатлари билан ўтказилган спорт мусобақасида 150 нафарга яқин маҳалла ёшлар қатнашди.

Foto: Sarvar Normatov
Foto: Sarvar Normatov
Foto: Sarvar Normatov

Кун давомида ўтказилган мусобақа якунланиб, ғолиблар аниқланди. Унга кўра “Тинчлик” МФЙ ёшлар жамоаси биринчи, “Зиёкор” МФЙ ёшлар жамоаси иккинчи ва “Янгиобод” МФЙ ёшлар жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Foto: Sarvar Normatov

Тадбирга Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Зайниддинов иштирок этди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  


Report Page