Ўзбек шахматчиси халқаро турнирда ғолиб чиқди

Ўзбек шахматчиси халқаро турнирда ғолиб чиқди

@Boyovutliklar
Foto: Ahmadali Shernazarov

Малайзиянинг Пенанг шаҳрида шахмат бўйича “11th Penang Heritage City International Chess Open 2019 (Open Category)” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан хотин-қизлар ўртасида халқаро гроссмейстерлар Ирина Геворгян ва Сарвиноз Қурбонбоевалар иштирок этишди.

Нуфузли мусобақада боёвутлик моҳир шахмат устаси Сарвиноз Қурбонбоева хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритди. У 9 имкониятдан 6 очко жамғарди.

Маълумот учун, Сарвиноз Қурбонбоева 20 карра Ўзбекистон чемпиони ҳамда кўплаб халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади.

Аҳмадали Шерназаров 

“Халқ сўзи ONLINE”

Report Page