Боёвут туманида акция давом этмоқда

Боёвут туманида акция давом этмоқда

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Олдин хабар берганимиздек, Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан “Ободонлаштириш ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида тактик-махсус ўқув машқлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир акция сифатида давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ғ.Мирзаев ташаббуси билан бошланган акция, ободонлаштириш ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларига бағишланиб ўтказилган тадбир том маънода хашарга айланиб кетди.

Унда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларидан туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Боёвут тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасининг куч ва воситалари жалб этилиб, Беруний маҳалласидаги янги якка тартибдаги уй-жойлар “Улуғ диёр” кўчасига тош ётқизилди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Буни хашар, деб бежизга атамадик. Чунки мазкур тадбирда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларидан ташқари сиёсий партия вакиллари ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, “Аҳмадий” фермер хўжалиги хашарда иштирок этаётган техникалар учун ёнилғи маҳсулотлари етказиб беришда ҳомийлик қилди.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page