Боёвут тумани прокурори секторидаги сайлов участкаларида тайёргарлик жараёни кўтаринкилик билан олиб борилмоқда

Боёвут тумани прокурори секторидаги сайлов участкаларида тайёргарлик жараёни кўтаринкилик билан олиб борилмоқда

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut tumani prokuraturasi

Боёвут тумани прокурори – 2-сектор раҳбари З.Усмонов сектор ҳудудида жойлашган сайлов участкаларидаги тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишди.

Foto: Boyovut tumani prokuraturasi
Foto: Boyovut tumani prokuraturasi
Foto: Boyovut tumani prokuraturasi

Сектор раҳбари сайлов участкаларида сайлов куни овоз берувчиларга кўтаринкилик ва байрамона кайфият улашиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига зарур тавсиялар бериб ўтди.

Foto: Boyovut tumani prokuraturasi

Шунингдек, участка сайлов комиссия аъзолари билан суҳбат қилиб, жорий сайловни кўтаринки кайфиятда, юқори ташкилотчилик билан ўтказиш учун лозим бўлган барча шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Foto: Boyovut tumani prokuraturasi

Ундан ташқари жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан сайлов участкаларига овоз берувчиларнинг келиб-кетишлари учун транспорт совиталари жалб қилиш масалалари келишиб олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page