Боёвут тумани ҳокими - 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов сайлов участкаларидаги тайёргарлик жараёни билан танишди

Боёвут тумани ҳокими - 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов сайлов участкаларидаги тайёргарлик жараёни билан танишди

@Boyovutliklar
Foto: AX

Боёвут тумани ҳокими Ў.Мамадаминов тумандаги сайлов участкаларига ташриф буюриб, ундаги тайёргарликнинг бориши билан танишди.

Ташрифлар вақтида сайлов участкасида кутилаётган сайловда сайловчилар ва кузатувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ахборот-пешлавҳалар, участка сайлов комиссияларида хужжатлар билан ишлаш аҳволини яқиндан кузатиб, сайлов участка комиссия аъзолари билан суҳбат қилди.

Foto: AX

Туманда бу йилги сайловларда сайловчиларнинг овоз беришини ташкил қилиш мақсадида 45 та сайлов участкалари тузилиб, унда сайловчилар сонидан келиб чиққан ҳолда овоз бериш кабинаси ва бошқа зарур  моддий-теник воситалар билан таъминланди.

Foto: AX
Foto: AX

Ундан ташқари барча сайлов участкаларида сайлов куни овоз берувчиларга кўтаринкилик ва байрамона кайфият улашиш мақсадида янги йил арчалари ўрнатилиб, безатилган.

Foto: AX
Foto: AX

Ў.Мамадаминов участка сайлов комиссияларининг аъзолари билан суҳбат қилар экан, аввало уларнинг кайфиятлари ҳамда уларда ишчанлик руҳини янада ошириш юзасидан амалга ошириш лозим бўлган тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилади.

Foto: AX

Бу борада сайлов участкаларига масъул бўлган мутасаддилар томонидан сайлов кунини кўтаринки ва байрамнова руҳда ташкил этиш учун барча чоралар кўрилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page