ТУМАНИМИЗ БОЛАЖОНЛАРИГА ЯНА БИР ТУҲФА
@BoyovutliklarБоёвутда яна бир нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Ташаббускор “Паризода Нарзиқулова” МЧЖ (Бўрибоева Ойсафар) томонидан қурилган мазкур таълим-тарбия масканинг қиймати 5,5 млрд сўмга тенг бўлиб, қурилиш ишлари 2018 йилнинг охирида бошланган эди.
Муассаса юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамламаси, болалар учун махсус кроватлар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқий асбоблар, турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Муассасада 2 болалар ўйин майдончаси, ёпиқ бассейн ва мўъжаз боғ ҳам барпо этилган.
Эртамиз эгалари учун қилинаётган бундай ғамхўрликлар барчамизни қувонтиради, албатта. Болалигидан яхши таълим-тарбия олган ўғил-қизлар бошқача бўлади. Эзгу фазилатларини намоён қилади.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Носиров қатнашди ва сўзга чиқди.
Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати