ИШ ҚУРОЛИНГ СОЗ БЎЛСА...

ИШ ҚУРОЛИНГ СОЗ БЎЛСА...

@Boyovutliklar
Foto: AX

Қишлоқ хўжалиги йили якунланиб, далаларда ишлар бироз тингандек кўринган бир вақтда иш қуролларни келгуси мавсум учун созлаш айни муддао! Далаларда кузги шудгорлаш ишлари ҳам якунланиб, йил давомида фойдаланилган қишлоқ хўжалиги техникаларини келгуси мавсумга тайёрлаш долзарб масаларлар бири ҳисобланади.

Foto: AX

Шуни инобатга олган қишлоқ хўжалиги ходимлари ўз меҳнат қуролларини созлашга киришган. Бунинг учун туманда 15 та таъмирлаш масканлари ташкил қилинган бўлиб, унга тумандаги мавжуд 219 та култиватор, 102 чигит экиш селкалари, 101 та чизел, 63 та ер такислагич ва 1466 та тишли бороналар йиғилиб марказлашган ҳолда таъмирланмоқда. иш қуролинг соз бўлса машаққатинг оз бўлур!

Foto: AX

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page