Боёвут туманида "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида акция бўлиб ўтди
@BoyovutliklarМаълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар ўтказилади. Унда барча фуқароларни фаол иштирок этишга чорлаш мақсадида эса республикамиздаги кўплаб жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа интитутлари турли акция ҳамда тадбирлар ўтказмоқда. Жумладан "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" миллий акциясини ўтказиш бўйича ташаббус кўрсатилганлиги ҳамда бу тадбирлар кенг аудиторияларда ўтказилаётганлиги оммавий ахборот воситаларидан бизга маълум.
Ана шундай акциялардан бири Боёвут туманида бўлиб ўтди.
Энг асосийси, сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда тадбир иштирокчиларига етказилди.
Сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳақида ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида фойдали маълумотлар бериш билан биргаликда тадбир доирасида мусиқий чиқишлар ва турли викториналар ўтказилди.
Тадбирда Боёвут тумани ҳокими Ў.Мамадаминов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати