Бугун боёвутлик 45 та фермер хўжалиги ҳамда 5 та сув истеъмолчилар уюшмаларининг раислари тақдирланди

Бугун боёвутлик 45 та фермер хўжалиги ҳамда 5 та сув истеъмолчилар уюшмаларининг раислари тақдирланди

@Boyovutliklar
Foto: AX

Жорий йилда туманимиз бўйича 10 500 гектар пахта майдонига яхши ният билан уруғ қадаган 272 та фермер хўжаликлари гектаридан ўртача 30,8 центнердан ҳосил кўтариб, 32 365 тонналик пахта ҳирмони яратишди ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Boyovut techno cluster” пахтачилик кластери билан тузган шартномаларини тўлиқ бажаришди.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни доирасида туманимизда улкан пахта хизрмони яратишда ўзларининг муносиб ҳиссалари қўшган 45 та фермер хўжалиги раҳбарлари, шунингдек, 5 та сув истеъмолчилари уюшмаларининг раҳбарлари “Boyovut techno cluster” пахтачилик кластери томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмат

Report Page