Бугун Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

@Boyovutliklar
Foto: AX
Foto: AX
Бугун Боёвут туманидаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирга ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари, туман ташкилот-корхона ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Туман ҳокими Ў.Мамадаминов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан қутлади. Шунингдек, Конституция халқимиз ва жамиятимиз хаётининг пойдевори бўлиш билан бирга барча эришилаётган ютуқларимиз айнан Конституциямиз белгилаб берган хақ-ҳуқуқларимиз, мажбуриятларимизни тўлақонли бажаришимиз эвазига қўлга киритилаётганлигига барчанинг эътиборини қаратди.

Шу билан бирга иштирокчиларни Асосий Қонунимиз, Бахтимиз Қомуси бўлган Конституциямизни янада пухтароқ ўрганиб ёшларимизга, фарзандларимизга Давлатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар, Мустақиллик йилларида қўлга киритилган улкан ютуқлар ва бунёдкорлик ишлари тўғрисида суҳбатлар ўтказиб, халқимиз ва ёшларимиз онгига Оллоҳ назари тушган Ўзбекистонимиз билан, барча ютуқларимиз гарови бўлган Конституциямиз билан фахрланиш руҳида тарбиялашга эътибор беришга чорлади.

Ўрни келганда айтиш жоизки, ҳар йили Конституция байрами доирасида туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиш ўзига хос бир анъанага айланиб қолган. Унга кўра таълим, соғлиқни сақлаш, жамоат ишлари ҳамда бир қатор мавсумий тадбирларда жонбозлик кўрсатганлар, юқорида таъкидлаганимиздек, Конституциямиз берган хақ-ҳуқуқ ва мажбуриятлардан оқилона фойдаланиб фидойилик кўрсатганлар алоҳида эътироф этилиб ўтилади.

Тантанали йиғилишнинг сўнгида ана шундай фидойи соҳа вакилларидан бир гуруҳи тақдирланди.

Foto: AX

Адлия бўлими раҳбари Ж.Шамирзаев ҳам сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини табриклаш билан бирга Конституциямиз берган ҳақ-ҳуқуқлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир концерт дастурига уланиб, байрам шодиёналарига айланиб кетди.

 

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати  


Report Page