ЖУМА – МАКТАБ КУНИ: Бугун Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов тумандаги 34-мактабнинг 11-синф ўқувчиларига дарс ўтди

ЖУМА – МАКТАБ КУНИ: Бугун Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов тумандаги 34-мактабнинг 11-синф ўқувчиларига дарс ўтди

@Boyovutliklar
Foto: AX
Бугун Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов тумандаги 34-мактабнинг 11-синф ўқувчиларига “Давлат ҳуқуқ асослари” фанидан “Конституциямиз бахтимизпойдевори” мавзусида суҳбат ўтказди.

Ў.Мамадаминов суҳбат жарраёнида ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва унинг асл моҳияти ҳақидаги шахсий фикр ҳамда мулоҳазалари билан қизиқди.

Foto: AX

Шунингдек, ўқувчиларни асосий Қонунимиз бўлган Конституциямизни янада пухтароқ ўрганишга чақириб, мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар, қўлга киритилаётган улкан ютуқлар ва бунёдкорлик ишлари, шу билан бирга бепул таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, касб танлаш, никоҳ, оила, тадбиркорлик фаолияти барча-барчасининг асоси Конституциямиз эканлигини тушунтирди.

Foto: AX

Худди шундай мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳар қандай қонун ёки қонуности ҳужжатларининг асоси Бош Қомусимизда белгиланган меъёрларга бориб тақалишига мисоллар орқали изоҳ берди.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page