Боёвут туманида “Ўзпахтасаноат” АЖ уюшмаси томонидан қурилган тикув-трикотаж мажмуаси фойдаланишга топширилди

Боёвут туманида “Ўзпахтасаноат” АЖ уюшмаси томонидан қурилган тикув-трикотаж мажмуаси фойдаланишга топширилди

@Boyovutliklar
Foto: AX

Боёвут туманидаги ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш юзасидан қатор вазифалар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.

Маҳтарам Президентимиз томонидан ҳам ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар ўртасида бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фаолиятни самарали йўлга қўйилишига катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони ана шу каби вазифаларни ўз ичига олган тўртта устувор йўналишларни белгилаб берди. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири – бу хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлашдан иборат.

 Юртбошимизнинг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида вилоятимиз хотин-қизларини бандлигини таъминлаш юзасидан берган топшириқлари асосида мазкур “Боёвут барака чеварлари” тикув-трикотаж мажмуаси қисқа муддатларда қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Foto: AX

Мазкур мажмуа тўлиқ қувват билан ишга тушгач 120 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

Ташаббускор “Пинокио текс” МЧЖ рахбари Ш.Шокиров томонидан тикув-трикотаж мажмуасида ишлаб чиқаришни ташкил этиши орқали босқичма-босқич 120 нафар хотин-қизлар доимий иш билан қамраб олинади. Бунда ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳам ишга  қабул қилиниши белгиланган бўлиб, улар кунлик иш юкламаларини ўз хонадонларида, уй шароитида тайёрлаб бериши мумкин.

Foto: AX

Мазкур лойиҳа “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, қиймати 1,8 млрд сўмга тенг. Биринчи босқичда йилига 1,1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва унинг 80 фоизи экспортга йўналтирилади. Ҳозирги кунда 90 нафар хотин-қизларнинг бандиги таъминди. Иккинчи босқичда эса иш ўринларининг сони юқорида айтганимиздек 120 нафарга етказилиши режалаштирилган.

Мажмуанинг очилик маросимида Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов қатнашди ва сўзга чиқди.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page