Ижтимоий тармоқларда “CИРДАРЁ – “Йўл сифатсиз таъмирлангани сабаб автомобиль эгалари зарар кўрмоқда” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “CИРДАРЁ – “Йўл сифатсиз таъмирлангани сабаб автомобиль эгалари зарар кўрмоқда” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

@Boyovutliklar
Foto: AX

Фуқароларимизнинг Боёвут тумани йўллари сифатсиз ва бунинг оқибатида автомашиналари зарар кўраётганликлари тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали қилган шикоятлари Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси, “Ўзйўлинспекция” Сирдарё вилояти бўлинмаси, Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда Боёвут тумани “Соҳил” маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан ўрганиб чиқилди.

Боёвут шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг кўпчилиги хабардор бўлса ҳам яна бир бор маълумот бериб ўтишни лозим кўрдик.

Жаҳон банки иштирокида Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг баҳоридан бошлаб Боёвут шаҳарчасида ичимлик суви тармоғларини қуриш ишлари ООО “TEXNO-ATINAK TASHKENT” корхонаси томонидан амалга оширилиб келинмоқда.

Хабардаги фото лавҳада тасвирланган йўлга тўхталадиган бўлсак, мазкур йўл Боёвут тумани “Соҳил” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Беруний шоҳ кўчаси, яъни 4К660 “Янгиер-Ширин-Фарҳод ГЭС” автомобиль йўлининг 15-16 км оралиғида бўлиб, Сирдарё вилояти “Сувоқова” ДУК буюртмачилиги асосида ООО “TEXNO-ATINAK TASHKENT” корхонаси томонидан ушбу йўлнинг кўндаланг ва бўйлама қисмлари ковланиб, сув қувурларини янгидан ўрнатиш ишлари 2019 йилнинг июль ойида бошланиб, ноябрь ойида якунланган.

Мазкур ҳолатга Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ўзининг расмий баёнотида ушбу йўлнинг таъмири бўйича "ООО "TEXNO-ATINAK TASHKENT" корхонаси ва Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида тузилган шартнома асосида 2019 йилнинг декабрь ойида таъмирланиб, таъмирлаш ишлари шу ойнинг ўзида якунланиши назарда тутилган", деб изоҳ берди.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page