ТАДБИР: Бугун Боёвут туманида 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган саҳоват тадбири бўлиб ўтди

ТАДБИР: Бугун Боёвут туманида 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган саҳоват тадбири бўлиб ўтди

@Boyovutliklar
Foto: AX

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча туман-шаҳарлари, таълим муассасалари ҳамда меҳнат жамоаларида 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан туманимизда ҳам ушбу байрам кенг ва юқори ташкилотчилик билан ўтказилмоқда.

Бугунги байрамга йиғилганларнинг жисмонан нуқсони бўлиши мумкин, лекин улар бошқа, етти муччаси соғ, беками кўст одамларга қараганда, ҳам руҳан, ҳам маънан тетик ва кучлидир.

Айтиш жоизки, Муҳтарам Президентимиз барча соҳада бўлгани каби имконияти чекланган шахларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам бор эътиборларини қаратган. Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра “ногирон” тушунчаси муомаладан чиқарилиб, улар энг аввало, инсон эканлигини ҳисобга олган ҳолда умумэътироф этилган “ногиронлиги бўлган шахс” атамаси киритилди.

Туман марказида ўтказилган тадбирда 120 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди. Уларга ҳомийлар томонидан ажратилган совға-саломлар тантанали равишда топширилиб, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари мутсаддиларининг табриклари йўлланди.

Foto: AX

Бу каби тадбирлар 5 декабрга қадар давом этади ва тадбирда қатнаша олмаган шахсларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, ҳолидан хабар олинади.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page