СЕКТОР: Боёвут тумани прокурори – 2-сектор раҳбари З.Усмонов уйида таълим оладиган болалар ҳолидан хабар олди
@BoyovutliklarБоёвут тумани прокурори – 2-сектор раҳбари З.Усмонов уйида таълим оладиган, имконияти чекланган ўқувчиларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
3 декабр – “Халқаро ногиронлар куни”.
Ўз навбатида Муҳтарам Президентимиз барча соҳада бўлгани каби имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бор эътиборларини қаратган.
Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра “ногирон” тушунчаси муомаладан чиқарилмоқда ва у энг аввало, инсон эканлигини ҳисобга олган ҳолда умумэътироф этилган “ногиронлиги бўлган шахс” атамаси киритилди.
З.Усмонов ҳаво хароратининг кескин совиши муносабати билан хонадонма-хонадон юриш вақтида уйида таълим оладиган ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, уларга руҳий-маънавий далда бўлиш бир қаторда этдалик совғалари ҳам тарқатди.
Боёвут тумани прокуратураси