ТАДБИР: Ҳосил байрами саҳоват байрамига уланиб кетди
@BoyovutliklarИнсонийлик фазилатларининг энг эзгуси ҳам одамларга яхшилик улашишдир. Аждодларимиз айтганидек, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.
Хайр-саҳоват, меҳр-муҳаббат ва мурувватни бой ёки камбағал бўлишидан қатъий назар ҳар қандай одам қила олиши мумкин. Бунинг учун эса муҳтожларга хайр-саҳоват қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкам боғланишига, ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларини ортишига ҳамда меҳнат фаолияти янада ривож топишига хизмат қилишини тушуниш кифоя қилади.
Туманимиздаги 3-“Боёвут” сув истеъмолчилар уюшмасидаги фермер хўжаликлари 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини сифатли йиғиб-териб, шартнома режаларини бажаришди.
Шу муносабат билан бугун 3-“Боёвут” сув истеъмолчилар уюшмасидаги фермер хўжаликлари хўжалик миқёсида “Ҳосил байрами”ни нишонладилар.
“Ҳосил байрами” эса “Саҳоват байрами”га уланиб кетди. Негаки, байрам баҳонасида 2 та оиланинг фарзандларига суннат тўй ҳам ўтказилди. Болаларнинг яқинларига алоҳида дастурхон тузалиб, уларга иззат-икром кўрсатилди.
Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари ҳам ушбу тадбирда иштирок этиб, барчани қўшалоқ байрам билан чин дилдан қутладилар.
Олдин айтганимиздек, 3-боёвутликларнинг янги қишлоқ хўжалиги йили (мавасуми) бошидан қилган хайр-эҳсонлари, яхши ният билан қадалган ҳар бир уруғга ҳамда унинг ҳосилига барака бўлиб қайтсин, деб қоламиз.
Боёвут тумани ҳокимилиги ахборот хизмати