Телеграмдаги “Sirdaryo xabarlari” каналида "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Зиёкор маҳалласида жойлашган “Тонг шуъласи” кўчасидаги ҳолат юзасидан

Телеграмдаги “Sirdaryo xabarlari” каналида "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Зиёкор маҳалласида жойлашган “Тонг шуъласи” кўчасидаги ҳолат юзасидан

@Boyovutliklar
Foto: Ruslan Abduvohidov

"Обод қишлоқ" дастурига киритилган Зиёкор маҳалласида жойлашган “Тонг шуъласи” кўчасидаги ҳолат юзасидан телеграмдаги “Sirdaryo xabarlari” каналида эълон қилинган хабар туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Олдин хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов “Зиёкор” маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, унда маҳалла фаоллари билан суҳбат қилган эди.

Сайёр қабул давомида фаоллар томонидан “Тонг шуъласи” кўчасига тош ётқизиш ишлари якунланмаганлиги билдирилган эди. Ўз навбатида мазкур ҳолат туман ҳокимлиги ахборот хизматига ҳам маълум бўлиб, унда аниқланган бир қатор камчилик ва муаммолар қатори “Тонг шуъласи” кўчасини таъмирлаш ишларини якунлаш тўғрисида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилган эди.

Шундай бўлсада, ушбу мурожаат Боёвут тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Маълумот ўрнида айтишимиз керакки, “Обод қишлоқ”  дастурига кўра “Зиёкор” маҳалласида 14,41 км. масофадаги 18 та кўча таъмирланиши назарда тутилган бўлиб, шундан 11,3 км. қисмида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган. Кўчаларнинг таъмирланишини молиялаштириш жараёни охирги босқичда бўлганлиги сабабли 0,617 км. узунликдаги “Тонг шўъласи” кўчасини таъмирлаш декабрь ойига режалаштирилган.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page