“Диёр” телеканалининг “Диёр янгиликлари” дастурида Боёвут тумани “Бекат” МФЙда жамоат транспорти қатнови масаласида эълон қилинган хабар юзасидан

“Диёр” телеканалининг “Диёр янгиликлари” дастурида Боёвут тумани “Бекат” МФЙда жамоат транспорти қатнови масаласида эълон қилинган хабар юзасидан

@Boyovutliklar
Foto: AX
“Диёр” телеканалининг “Диёр янгиликлари” дастурида Боёвут тумани “Бекат” МФЙда жамоат транспорти қатнови масаласида эълон қилинган хабар туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Хусусан, “Бекат” маҳалласи аҳолисига 2017 йилга қадар хусусий ҳайдовчилар томонидан микроавтобусларда транспорт хизматлари кўрсатилган.

Жорий йилда эса “Гулистон шаҳар – Бекат МФЙ - Гулистон шаҳар” йўналишига Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи “Гулистон йўловчи транс” МЧЖ томонидан 3 та “ISUZU” русумли автобус қатнови йўлга қўйилди.

“Бекат” МФЙ раиси У.Гулмуратов ушбу ҳолатга изоҳ берар экан, - “Гулистон йўловчи транс” МЧЖ томонидан мазкур йўналишдаги автобуслар сонини 6 тага етказиб, “Гулистон шаҳар – Қарапчи – Анорзор – Бекат – Гулистон шаҳар” йўналишида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш режалаштирилганлигини билдириб ўтди.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page