МУНОСАБАТ: Телеграмдаги “Sirdaryo xabarlari” каналида Боёвут туманида суюлтирилган газ етказиб бериш юзасидан йўлланган мурожаат юзасидан

МУНОСАБАТ: Телеграмдаги “Sirdaryo xabarlari” каналида Боёвут туманида суюлтирилган газ етказиб бериш юзасидан йўлланган мурожаат юзасидан

@Boyovutliklar
Foto: AX
Телеграмдаги “Sirdaryo xabarlari” каналида суюлтирилган газ етказиб бериш юзасидан йўлланган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда “Боёвуттумангаз” филиали мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Олдин хабар берганимиздек, суюлтирилган газ баллонлар бир жойга йиғилмайди. Энди махсус автотранспорт воситаси ёрдамида белгиланган жадвал асосида газ билан тўлдирилган ҳолда олиб келиниб, аҳолининг бўшаган баллонларига алмаштирилади. Бунда фуқароларга битта газ баллоннинг ўзи кифоя қилади. Яъни, фуқаролар алмашлаб ишлатиш учун иккита баллон олишлари шарт эмас. Бу эса ўз навбатида қўшимча газ баллон керак деган мазмундаги мурожаатлар камайишига ҳамда суюлтирилган газнинг нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олди олинади.

Суюлтирилган газни аҳолига етказиб бериш бўйича лимитни белгилашда бир хонадонга ўртача 20 кг суюлтирилган газ етказиб бериш назарда тутилган бўлиб, ушбу хажмдаги ёнилғи 45 календар кунига етиши мутахассислар томонидан ҳисоб-китоб қилинган (эслатиб ўтамиз: Олдин ўртача бир хонадонга 1 ойга 10 кг суюлтирилган газ берилар)

Туманимизда 38 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлса, шундан 11 тасида яшовчи аҳоли табиий газ билан таъминланган. Қолган  27 тасида яшовчи аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилади.

Яна шуни айтиш керакки, ҳозирги кунда туманимиздаги 27 та маҳалла фуқаролари йиғинига суюлтирилган газ етказиб бериш учун 3 та махсус автотранспорт воситаси ажратилган.

Шу ўринда, аҳолига суюлтирилган газни тежаб, энг муҳим эҳтиёжлар учун ишлатишларини сўраб қолган бўлар эдик. Чунки хонадонларнинг суюлтирилган газ ишлатишида сезиларли тафовут келиб чиқмоқда. Махсус автомашина навбатдаги аҳолининг газ баллонларини алмаштириш вақтида барча хонадонлар ҳам топшира олмайди. Яъни, барча хонадон эгалари ҳам суюлтирилган газни тўлиқ сарфлаб бўлмаган ҳолатлари ҳам юзага келмоқда. Натижада иккита, ёнма-ён қўшни хонадон эгаларида мавжуд бўлган газ баллонларнинг бирида тугаган бўлса, иккинчисида тугамаган бўлиши мумкин. Шунда алмаштирилмаган газ баллондаги ёнилғи 10-15 кун ўтиб тугаши мумкин. Бу эса аҳолида суюлтирилган газ ўз вақтида келмайди деган нотўғри фикр уйғонишига сабаб бўлмоқда.

Бу борада “Боёвуттумангаз” филиали ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тушунтириш ва ташвиқот ишларини кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда.

Телеграмдаги “Sirdaryo xabarlari” каналига мурожаат этган Сарварга келадиган бўлсак, унинг хонадонидаги газ баллон 22 октябрь куни алмаштирилганлиги аниқланди. Ушбу фуқаро истиқомат қиладиган С.Айний маҳалласига охирги бор 4,5 ва 6 ноябрь кунлари суюлтирилган газ олиб борилган. Шу вақтда мурожаатчида ёнилғи билан боғлиқ муаммо бўлмаган. Агарда юқорида айтиб ўтганимиздек, тасдиқланган жадвалга амал қилинадиган бўлса, фуқаронинг газ баллони 7 декабрь куни алмаштириб берилиши керак. Шундан келиб чиқиб, мурожаат муаллифига юқоридаги ҳолатларнинг барчаси батафсил тушунтирилди. 

Foto: "Boyovuttumangaz" filiali

С.Айний маҳалласига суюлтирилган газ тасдиқланган жадвал асосида 26-27 ноябрь кунлари олиб борилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page