САЙЁР ҚАБУЛ: Ободлик кўнгилдан бошланади...

САЙЁР ҚАБУЛ: Ободлик кўнгилдан бошланади...

@Boyovutliklar
Foto: AX

Боёвут тумани ҳокими Ў.Мамадаминов жорий йил “Обод қишлоқ” дастурига асосан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган “Зиёкор” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Foto: AX
Foto: AX


Бугун қайси бир юртдошимиз билан гаплашманг, қишлоқларни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибордан мамнунлигини изҳор қилади. Бундай эзгу ишлар юртимиз чиройига чирой қўшиш билан бирга, фуқароларимизда бугунги ҳаётдан розилик, эртанги кунга мустаҳкам ишончни янада кучайтирмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарори мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳарида, аввало, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишларини амалга оширишга замин яратмоқда. Дастурга мувофиқ туманимизнинг 3 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги инфраструктура объектлари янгиланмоқда.

Foto: AX

Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов маҳаллада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда аҳоли хонадонларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.

Foto: AX
Foto: AX

Фуқаролар билан ўтказилган суҳбат давомида хонадон эгаларини ўз хонадонларида амалга ошираётган бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштиришга чақирди.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Report Page