Буғ-газ электр станциясидек муҳим объект қурилишида ернинг мелиоратив ҳолати ўта долзарб масала

Буғ-газ электр станциясидек муҳим объект қурилишида ернинг мелиоратив ҳолати ўта долзарб масала

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Олдин хабар берганимиздек, Боёвут тумани ҳамда Ширин шаҳрининг туташган қисмида ажратилган ер майдонида Саудия Арабистонининг “Acwa Power” компанияси томонидан замонавий, самарадорлиги баланд ва ҳар томонлама тежамкор буғ-газ электр станцияси қурилиш ишлари бошланган эди.

Буғ-газ электр станциясидек муҳим объект қурилишида ернинг мелиоратив ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан “Acwa Power” компаниясининг қурилиш соҳаси бўйича бошқарувчи менеджери  Эмрах Ипекчи Боёвут тумани ҳокимлиги биносида вилоят мелиорция ва сув хужалиги мутахассислари билан ушбу масалада музокара олиб борди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мутахассислар электр станция қурилаётган ҳудуддаги ернинг мелиоратив ҳолати, қурилиши лозим бўлган гидромелиорация иншоотлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Музокарада мазкур Ширин шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм расмийлари ҳам иштирок этди.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page