Маҳалланинг муаммоси бизнинг муаммо

Маҳалланинг муаммоси бизнинг муаммо

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Боёвут шаҳарчасидаги жойлашган “Маънавият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди туман ҳокими Дилфуза Уралова, сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан мавжуд муаммолар сайёр ўрганилди.

Ўрганиш давомида маҳалла аҳолисини қийнаётган муаммолар, тадбиркорлик субъектлари, савдо ва маиший хизмат шоҳобчалари ҳамда ижтимоий соҳа объектларидаги шарт-шароитлар бирма-бир кўриб чиқилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги


Хусусан, маҳалладаги “Сержило” кўчасида яшовчиларни қийнаб келаётган масала биргина ирригация тармоғининг мавжуд қисмини тозалаш, йўқ жойларида ариқ қазиш билан ҳал этиладиган бўлди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, маҳалланинг “Тинчлик” шоҳ кўчаси бўйича жойлашган қисмида ҳам ирригация тармоғи муаммо. Унинг устига шоҳ кўчанинг шарқий қисмида пиёдалар йўлаги йўқ. Натижада мактабга қатнайдиган ўқувчилар катта йўл бўйида юришга мажбур бўлишаётган эди. Йўл бўйидаги дахлсиз ҳудуд нинг айрим жойлари хонадон эгалари томонидан эгаллаб олинган бўлса, айрим қисми қаровсиз аҳволда.

Ундан ташқари маҳалла ҳудудида 2002 йилдан ҳозирги кунгача аҳоли томонидан қарийб 200 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилган. Жумладан, “Ўзбекистон”, “Найман”, “Камарбаста”, “Ҳақгўй” ва “Бағрикенг” кўчаларига тош-шағал ҳам тўкилмаган. Шунингдек, электр энергиясидан ҳам қўлбола симёғочларда тортилган тармоқдан фойдаланишмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

“Тинчлик” шоҳ кўчасининг шарқий қисмида жойлашган тадбиркорлик субъектлари объектларининг ташқи кўриниши ҳам шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайди.

Сайёр ўрганиш давомида аниқланган барча муаммолар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, муддат ва масъуллар қатъий белгиланади. “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда муаммоларнинг миқёсига эътибор берилган ҳолда маҳалла, туман ва вилоят ташкилотлари бажарадиган чора-тадбирлар тоифасига ажратилиб белгиланади.

“Маънавият” маҳалласида навбатдаги ўрганиш 5 декабрь куни бўлиши, унда ишлаб чиқилган “йўл харитаси” бўйича амалга оширилаётган ишлар, муаммоларни бартараф этишдаги камчиликлар муҳокама қилиниши белгилаб олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

Report Page