ЖУМА – МАКТАБ КУНИ: Илк бора амалий машғулот ўқувчиларда бой таассурот қолдирди!
@BoyovutliklarБугун туман ҳокимининг ўринбосари М.Хамиджонов “Жума – мактаб куни” доирасида илк бора ўқувчилар учун амалий машғулот ташкиллаштирди.
Ҳар қандай фаолиятнинг, шу жумладан, тадбиркорликнинг ҳам асоси энг аввало, тегишли ҳуқуқий шарт-шароит, имконият билан бирга билим ва салоҳиятдир. Туман ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари М.Хамиджонов тумандаги 6-мактабнинг 11-синф ўқувчиларига “Тадбиркорлик асослари” фанидан амалий машғулот “Бекат” маҳалласидаги “New York center co” МЧЖ АҚШ қўшма корхонасининг ун ишлаб чиқариш корхонасида амалий машғулот ўтказди.
Ўқувчилар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни, жиҳоз ва ускуналари, ишчи-ходимлари билан муносабат билан яқиндан танишди.
Ўқувчиларда ишбилармонлик учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида бошланғич амалий таассурот уйғонди.
Мазкур амалий машғулот келажакда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ўқувчилар учун тамал тоши бўлди, деб умид қиламиз.
Навбатдаги амалий машғулотни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек оилавий корхоналарда ўтказиш режалаштирилди.
Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати