САЙЁР ҚАБУЛ: Фуқаролар билан юзма-юз...

САЙЁР ҚАБУЛ: Фуқаролар билан юзма-юз...

@Boyovutliklar
Foto: AX

Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов “Наврўз” маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, маҳалла аҳолиси билан юзма-юз суҳбатлашди ва мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар билан танишди.

Foto: AX
Foto: AX
Foto: AX

Туман ҳокими маҳалладаги нисбатан шароити оғир, янги якка тартибадги уй-жойлар қурилган “Озодлик” кўчасида бўлиб, фуқароларнинг суюлтирилган газ, ичимлик суви ҳамда кўчани таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатларини тинглади.

Foto: AX
Foto: AX
Foto: AX

Суюлтирилган газ баллонлар бир жойга йиғилмайди. Энди махсус автотранспорт воситаси ёрдамида белгиланган жадвал асосида газ билан тўлдирилган баллон олиб келиниб, аҳолининг бўшаган баллонларига алмаштирилади. Бунда фуқароларга битта газ баллоннинг ўзи кифоя қилади. Яъни, фуқаролар алмашлаб ишлатиш учун иккита баллон олишлари шарт эмас. Бу эса ўз навбатида қўшимча газ баллон керак деган мазмундаги мурожаатлар камайишига ҳамда суюлтирилган газнинг нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олди олинишига эришиш имкониятини беради.

Ундан ташқари кўчани таъмирлаш, тош (ПГС) ётқизиш масаласи ҳам фуқаролар билан бир ёққадан бош чиқарган ҳолда ижобий ҳал этилди. Яқинлашиб келаётган қиш мавсумида қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида хашар ташкил этиладиган бўлди.

Foto: AX

Кўчадаги мавжуд 15 дона қўлбола электр симёғочлари, электр таъминоти талабларига жавоб берадиган яроқли симёғочларга алмаштирилади.

Бир сўз билан айтганда, аҳолига қиш мавсумида қулай маиший шарт-шароитлар яратиш учун барча имкониятлар ишга солинади. Ўз ўрнида фуқаролар ҳам бир четда турмай, ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Report Page