Президент қарори ижроси: САЙЁР ҚАБУЛ

 Президент қарори ижроси: САЙЁР ҚАБУЛ

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut tumani prokuraturasi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилиб, сектор раҳбарлари ва Ҳалқ қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланган бўлиб, режа жадвалда ишчи гуруҳлар таркиби кўрсатилиб, ўрганиш ҳудудлари ва муддатлари белгилаб олинган.

      Мазкур режа жадвалга мувофиқ Боёвут тумани прокурори З.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Эшонқулов билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказди.

Навбатдаги сайёр қабул “Бунёдкор” маҳалласининг “Кийиктепа” аҳоли пунктида бўлиб ўтди.

Унда уйма-уй юриш орқали аҳолининг муаммолари ўрганилди.

Foto: Boyovut tumani prokuraturasi
Foto: Boyovut tumani prokuraturasi
Foto: Boyovut tumani prokuraturasi

Маълумки, секторлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори билан тасдиқланган секторлар ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низом ва 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори талаблари асосида ташкил этилмоқда.

Шу ўринда таҳлилий маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 4 та сектор штаби аъзолари томонидан жорий йилнинг февраль-сентябрь ойларида уйма-уй юришда мавжуд 19702 та хонадонларнинг 19702 таси ўрганиб чиқилди. Уйма-уй юриш давомида жами 3028 та муаммо аниқланиб, уларнинг 2766 таси ёки 91 % қаноатлантирилди.

Муаммоларни йўналишлар кесимида кўрадиган бўлсак, бандлик билан боғлиқ 764 та, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ 415 та, банк кредити билан боғлиқ 433 та, уй-жойга муҳтожлар билан боғлиқ 223 та, суюлтирилган газ баллон билан боғлиқ 203 та, кадастр билан боғлиқ 171 та, моддий ёрдамга билан боғлиқ 179 та ва бошқа муаммолар билан боғлиқ 439 та муаммолар аниқланди.

Боёвут тумани прокуратураси 


Report Page