Сектор раҳбарлари қиш олдидан ҚВП ва ҚОПлардаги муаммоларни ўрганмоқда

Сектор раҳбарлари қиш олдидан ҚВП ва ҚОПлардаги муаммоларни ўрганмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Ўтган уч йил мобайнидан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимига ислоҳ қилиш борасида талай ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига кенг кўламли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилишини, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлашни мамлакатимизда замонавий соғлиқни сақлаш тизимини яратишнинг муҳим устувор йўналиши сифатида белгилаб берди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ўрганилмоқда. Аниқланган муаммоларни эса жойида ҳам этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи  Хусан Бекмуродов туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Қўшоқов билан биргаликда сектор ҳудудидаги ҚВП ва ҚОП (қишлоқ оилавий поликлиникаси)ларидаги аҳолига тиббий-санитария ёрдами кўрсатишдаги муаммоларни ўрганишди.

Фото: Боёвут тумани ИИБ

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидаги мавжуд жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар кўздан кечирилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page