Бугун вилоят прокурори Р.Машарипов тумандаги сайлов округлари ва сайлов участкаларидаги тайёргарлик билан танишди

Бугун вилоят прокурори Р.Машарипов тумандаги сайлов округлари ва сайлов участкаларидаги тайёргарлик билан танишди

@Boyovutliklar
Foto: 75-Boyovut saylov okrugi
Бугун вилоят прокурори Р.Машарипов 75-Боёвут сайлов округи ва ҳудудий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов округлари фаолияти билан яқиндан танишди. Р.Машариповга туман ҳокими Ў.Мамадаминов ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилди.
Foto: 75-Boyovut saylov okrugi

Вилоят прокурори Р.Машарипов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 75-Боёвут сайлов округи биноси, округ комиссияси фаолият юритадиган хоналарни кўздан кечирди.

Foto: 75-Boyovut saylov okrugi
Foto: 75-Boyovut saylov okrugi
Foto: 75-Boyovut saylov okrugi

Шунингдек, тумандаги сайлов округлари ва сайлов участкаларидаги тайёргарлик, сайловчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиб, тайёргарлик жараёнини янада самарали ташкил этиш юзасидан туман мутасадди ташкилот-корхоналари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page