БОЁВУТДА ЎҚУВ-СЕМИНАР

БОЁВУТДА ЎҚУВ-СЕМИНАР

@Boyovutliklar
Foto: Bobur Jalilov
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда туман прокурори, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Оила” илмий амалий маркази, Маънанавият ва маърифат маркази, ФҲДЁ бўлими, туман ИИБ, Халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, имом хатиблар, отинойилар, ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари иштирок этди.

Foto: Bobur Jalilov

Шунингдек, семинарда маърузачилар томонидан аёлларнинг ижтимоий ҳимояси, оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олиш,  тўйлар ва бошқа маросимларни миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш билан боғлиқ масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Foto: Bobur Jalilov

Семинар кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан туман прокурори – 2-сектор раҳбари З.Усмонов аёлларнинг ижтимоий ҳимояси, оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олишда салбий омил бўлиб келаётган шаърий никоҳ масалаларига тўхталиб, туманда аниқланган ҳолатлар билан таништирди.

Ўз навбатида тумандаги имом хатиблар ва маҳаллалардаги тегишли мутасаддилар томонидан етарлича ташвиқот қилинмаётганлиги юқоридаги ҳолатларни олдини олиш юзасидан кўрилаётган чораларнинг тасирчанлигини пасайтирмоқда.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова иштирок этди ва сўзга чиқди.

Foto: Bobur Jalilov

Маърузачиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда семинар кун-тартибидан келиб чиқиб, ҳамкор ташкилотлар томонидан маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича мурожаатнома қабул қилинди.

Мурожаатноманинг тўлиқ матни эълон қилинади.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Report Page