Туман ҳокими “Янгибўстон” МФЙ аҳолисининг мурожаатини эшитиш учун ташриф буюрди

Туман ҳокими “Янгибўстон” МФЙ аҳолисининг мурожаатини эшитиш учун ташриф буюрди

@Boyovutliklar
Foto: AX

Бугун туман ҳокими Ў.Мамадаминов “Янгибўстон” маҳалласининг “Дўстларобод” қишлоқчасидаги бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатини эшитиш, шу билан бирга уни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли корхона масъуллари билан маҳаллага ташриф буюрди.

Унда маҳалла фаоллари ва хотин-қизларининг барча важлари тингланиб, ичимлик суви таъминотидаги узулишлар билан боғлиқ муаммолари ўрганилди.

Foto: AX

Учрашувда “Сувоқова” ДК Боёвут филиали раҳбарига зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Foto: AX

Фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида 800 метр масофага тоза ичимлик суви тармоғи тортиладиган бўлди.

Олдимизда қиш. Аҳолига эса барча коммунал хизмалари кўрсатилишида имкон қадар барча шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан биридир.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



Report Page