Мобиль мактабгача таълим ташкилотининг ўйин майдончаси тайёр бўлмоқда
@BoyovutliklarОлин хабар берганимиздек, Боёвут туманида мобиль мактабгача таълим ташкилотлари мактабгача ёшдаги болалар нисбатан кам қамраб олинган 3 та ҳудудда ташкил этилмоқда.
Шундан “Совотобод” маҳалласи ҳудудида ҳозирланган ер майдонига мобиль мактабгача таълим ташкилотининг ўйин майдончаси қурилиши бошланган эди.
Ҳозирда маҳалладаги майдонига мобиль мактабгача таълим ташкилотининг ўйин майдончаси қурилиши охирига етказилмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати