Саҳоватли ташаббускорлар

Саҳоватли ташаббускорлар

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси ҳамда "Сардоба" сув омборида юз берган техноген фожеа орқали юртимизда жонкуяр ва саҳоватпеша инсонлар нақадар кўплигига амин бўлдик. 

Устма-уст келган фалокатлар сирдарёликларни бирдамликда ҳаракат қилишга ундади, десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Негаки кўплаб саҳоватпеша инсонлар ўзларида борини йўқлар билан баҳам кўришди. 

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, пандемия даврида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи сунъий ошиб кетиши ҳолатлари ҳам аниқланди.

Ҳозирги кунда ҳам озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи сунъий оширилишини олдини олиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Бунда тадбиркорлар ҳам четда қараб туришгани йўқ. Хусусан Боёвут туманидаги "Қахҳор чорва" МЧЖ раҳбари ўзининг чорвачилик комплексида ташкил этган дўканида гўшт маҳсулотини 50 000 сўмдан сотмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page