Боёвут тумани “Ифтихор” маҳалласида сиғими 150 тонна бўлган ер ости сув сақлаш иншооти қурилмоқда

Боёвут тумани “Ифтихор” маҳалласида сиғими 150 тонна бўлган ер ости сув сақлаш иншооти қурилмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ҳозирги кунда Боёвут тумани аҳолисига 2 та сув тарқатиш иншоотининг ҳар биридаги мавжуд 4 тадан насос ёрдамида суткасига ўртача 10 000 куб метр ичимлик суви 2,5 атмосфера босимида етказиб берилмоқда. Аҳолига етказиб берилаётган сув тоза ичимлик суви. Аммо минг афсуслар бўлсинки, ёз ойларида кўпчилик аҳоли бу сувдан томорқа ерни сўғориш учун фойдаланишади. натижада тоза ичимлик суви тармоғи уланган бошқа хонадонларга сув етарли босим билан етиб бормаслик ҳолатлари кузатилди.

2011 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1610-сонли қарорига мувофиқ Жаҳон тараққиёт банкининг маблағларлари ҳисобидан “Зомин” линиясини қуриш ишлари бошланган. Ҳозирги кунга келиб, режадаги 31 та аҳоли пунктидан 23 тасида 58,3 км магистрал сув тармоқлари тўлиқ ётқизилган, 274,2 км ичимлик суви тарқатиш тармоқларидан 269,2 км қисми қуриб битказилган. Шунингдек, қурилиши режалаштирилган 15 та сув минорасининг ер ости сув сақлаш иншооти қуриб битказилди.

Шу кунларда Боёву туманининг “Ифтихор” маҳалласида жойлашган “Олмали” номли аҳоли пунктида сиғими 150 тонна бўлган ер ости сув сақлаш иншооти қурилмоқда. Ушбу иншоот учун сув минораси ҳам олиб келинган бўлиб, сув сақлаш иншооти қуриб битказилгандан сўнг ўрнатилади. Мазкур иншоот ёрдамида “Ифтихор” маҳалласидаги 780 та (аҳоли сони 4150), “Гулбоғ” маҳалласидаги 363 та (аҳоли сони 2551) хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page