Сайлов участкалари босқичма-босқич интернет тармоғига уланмоқда

Сайлов участкалари босқичма-босқич интернет тармоғига уланмоқда

@Boyovutliklar
Foto: AX

Агар оммавий ахборот воситалари бу йилги сайловга оид хабарларни кузатиб бораётган бўлсангиз, турли даражадаги сайловлрнинг ўзида мужассамлаштирган Сайлов кодекси қабул қилинди. Ана шу кодекснинг 28-моддасида эса сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати юритилиши алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Хўш, бу нима дегани?

Бу дегани барча сайлов участкалари интернет тармоғига уланган бўлиши керак, дегани.

Боёвут туманида бу борада амалий ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

Боёвут тумани телекоммуникация боғламаси томонидан шу кунга қадар тумандаги мавжуд 45 та сайлов участкаларидан 23 тасига оптик толали кабель тортилди. 

Foto: AX

Ҳозирги кунда ушбу 23 та сайлов участкаларидан 15 таси замонавий интернет тармоғига уланди. Қолган сайдов участкаларига кабел тортиш ишлари давом изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Жумладан, Бобоюрт, Муқимий, Марказ ва Истиқлол маҳаллалари жойлашган йўналишда кабель тортиш ва тегишли жиҳозларни ўрнатиш ишлари юкунланди. Эндиликда, Амир Темур, Садриддин Айний, Дўстлик ва Янгибўстон маҳаллалари жойлашган йўналишда ишлар кетмоқда.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page