Бизнесмен бўласанми? Марҳамат!

Бизнесмен бўласанми? Марҳамат!

@Boyovutliklar
Foto: Yoshlarovozi.uz
Ўзбекистон Республикаси Президнтининг 2016 йил 27 июндаги “Yoshlar - kelajagimiz Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонининг тумандаги ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.

2019 йилнинг манзилли рўйхатига кўра тумандаги ёш тадбиркорларнинг  25 та лойиҳа ташаббускорларига 7 млрд 176 млн. сўм миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилиши, бу орқали туманда 236 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда ушбу манзилли рўйхатдаги 12 нафар ёш тадбиркорларга

2 млрд 362 млн 800 минг сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ва режадаги 117 нафар ёшларнинг 60 нафар ёшлар иш билан банд қилинди.

Шу билан бирга 5 нафар лойиҳа ташаббускорларининг  2 млрд 245 млн. сўмликлик лойиҳалари (бизнес-режа) ва тегишли ҳужжатлари АТ “Халқ банки” Боёвут филиалига тақдим этилган.

Бизнесмен бўласанми? Марҳамат!

Биз Ёшларимизнинг ҳар қандай бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини кўриб чиқамиз, уни амалга оширишлари учун имтиёзли кредитлар ажратамиз.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




Report Page