Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг 13-сессияси якунланди

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг 13-сессияси якунланди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Сессия ишида сектор раҳбарларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-наволарни сунъий ошиб кетишини олдини олиш, айниқса, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

Боёвут туманида белгиланган чора-тадбирлар иккита йўналишни ўз ичига олган.

Биринчидан бугунги кунда туманда истиқомад қилувчи фуқароларни кунлик эҳтиёжларини таъминлаб бориш, нарх-навони кунлик назорати ўрнатилишини таъминлаш бўлса, Иккинчидан, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари ҳамда 2021 йилнинг май ойига қадар туман аҳолиси учун зарур бўлган озиқ-овқат заҳирасини яратиш ҳамда бозорларга тақсимот асосида етказиб берилишини таъминлашдан иборат.

Ҳисоб-китобларимизга кўра туманда истиқомат қилаётган 130,6 минг нафар аҳоли учун жорий йил якунига қадар ҳамда келгуси йил май ойига қадар 1 834 тонна гўшт, 943 тонна парранда гўшти, 596 тонна балиқ гўшти, 13,7 млн.дона тухум, 3 793 тонна ун, 1 709 тонна шакар,  3 445 тонна картошка, 1 295 тонна пиёз, 1 286 тонна сабзи, 642 тонна гуруч, 596 тона ўсимлик ёғи ва 2 582 тонна мева-сабзавот маҳсулотларига талаб ва эҳтиёжлари борлиги маълум бўлди.

2021 йил май ойига қадар Боёвут туманида гўшт, картошка, гуруч, ун, шакар, тухум ва ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қуйидаги ишларни амалга оширамиз.

Биринчидан, Гўштга бўлган эҳтиёж 3 373  тоннани ташкил этаётган бўлса, шундан 3 373 тонна (100 фоиз) маҳаллий маҳсулот ҳисобидан қопланади. Бугунги кунда 78 та чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик фермер хўжаликлари томонидан туманимиз марказида жойлашган “Боёвут Деҳқон” бозорига 52 минг сўмдан мол гўшти, 60 минг сўмдан қўй гўшти ва 20 минг сўмдан парранда гўшти етказиб берилмоқда. Фермер хўжаликлари кесимида график тасдиқлаб олганмиз ва буни кунлик назоратга оламиз.

Балиқ ва товуқ гўшти тумандаги мавжуд 24 та балиқчилик кўллари ва 1 та паррандачилик субъектлари томонидан кунлик сотилиши йўлга қўйилган.

Иккинчидан, Картошка. Юқорида айтганимдек,

3 445  тонна эҳтиёжнинг 438 тоннаси 36,5 гектар ер майдонига синов тариқасида экилган кечки картошкани йиғиб олиш ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Картошкага бўлган қолган талабни “Боёвут деҳқон бозори” МЧЖ ва “Feruz new way” МЧЖ томонидан яратиб бориладиган заҳира ҳисобидан қопланади. Яъни, юқоридаги субъектлар ҳар куни 5 тонна картошка олиб келиб бозоримизда ўртача 1 килограмини 3 000 - 4 000 сўмдан сотиши йўлга қўйилган. Бу эса картошка маҳсулотларига бўлган талабнинг 3 007 тоннаси туманимиз ташқарисидан таъминланишига мисол бўла олади.

Учинчидан, туманимиз аҳолисининг сабзи ва пиёз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 2 582  тонна. Бу маҳсулотлар туманимиздаги боғдорчилик йўналишидаги 154 та фермер хўжаликларининг боғ қатор орасида етиштирилаётган маҳсулотлари ва ғалладан бўшаган майдонларга экилган такрорий экинлар ҳисобидан қопланади.

Ундан ташқари ҳозирги кунда “Боёвут деҳқон бозори” МЧЖ томонидан кунлик заҳира яратиб борилмоқда ва ҳар куни 5 тонна маҳсулот олиб келиниб туман аҳолисига сотилмоқда, пиёз маҳсулотининг етмаган қисми вилоятимизни бошқа туманларидан олиб келинади.

Тўртинчидан, Гуручга бўлган эҳтиёж 641 тоннани ташкил этади. “Боёвут авангард” МЧЖ томонидан 580 гектар майдонга шоли экилган бўлиб, 1740 минг тонна гуруч маҳсулоти етиштирилади. Бугунги кунда тадбиркорларимиз шолини ўриб олишни бошлашган. Туман аҳолисининг гуручга бўлган эҳтиёжи 100 фоиз “Боёвут авангард” МЧЖ томонидан қопланади.

Бешинчидан, Унга бўлган эҳтиёж 3793  тоннани ташкил этади. Барчангизни хабарингиз бор, айни вақтда ун ҳар бир маҳаллага график асосида 1 кг. 2800 сўмдан сотилмоқда. Бунга қўшимча равишда “Боёвут деҳқон бозори”даги савдо ярмаркасида ҳам кунлик график асосида ун сотилиши йўлга қўйилади.

Олтинчидан, Шакарга бўлган эҳтиёж 1708 тоннани ва Ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёж 596 тоннани ташкил этади.

Бу маҳсулотларни олиб келишни тумандаги “Feruz new way” ҳамда “Глобус” МЧЖлар ва бошқа тадбиркорлар орқали сотилиши йўлга қўйилади. Ушбу таъминотчиларга керакли заҳира яратишлари учун кредит ажратиб берамиз.

Еттинчидан, Тухумга бўлган эҳтиёж 13,7 млн. донани ташкил этиб, барчаси маҳаллий паррандачилик корхоналаримиз ва маҳсулот етиштирувчилар ҳисобидан қопланади. Етмаган қисми вилоятимиздаги йирик паррандачилик корхоналари ҳисобидан қопланади.

Умуман олганда, юқоридаги чора-тадбирларга 6 та тадбиркорлар ва 232 та фермер хўжаликларини жалб қилинган ва бажарилиши кунлик назоратга олинади.

Шу билан биргаликда, туман аҳолисини қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича жами 1588 минг тонна, жумладан 794 тонна картошка, 397 тонна пиёз, 237 тонна сабзи ва

160 тонна гуруч маҳсулотлари заҳирасини яратиш белгилаб олинди. Ушбу маҳсулотларни сифатли сақлаш мақсадида

1730 минг тонна ҳажмдаги 4 та совуткичли камералар ва омборхоналарда сақланиши белгиланди.

Сессияда мазкур масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, қарор билан тасдиқланди.

Унда юқорида айтиб ўтилган ижтимоий муҳим озиқ-овқатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг заҳираси яратиш учун масъуллар, заҳирани сақлайдиган омборлар ва таъминотчилар тасдиқланган бўлса, қўшимча равишда бозорлар ва савдо расталаридаги нарх-навони мўтадиллаштириш мақсадида икки ҳафта муддатда ҳар бир маҳалла, аҳоли гавжум ҳудудларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконларини ташкил этиш ҳамда доимий фаолият юритиши йўлга қўйилиши белгилаб қўйилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page