САЙЁР ҚАБУЛ: Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов “Янгиобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди
@BoyovutliklarБоёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов тумандаги “Янгиобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, маҳалла аҳолисининг яшаш шароити билан яқиндан танишди.
Аччиқ ҳаволи кузнинг иккинчи ойи якунланиб, қаҳратон қиш эшик қоқмоқда. Олдинда турган қиш мавсумида маҳалла аҳлининг тайёргарлигини кўздан кечириш, фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва камчиликлар, билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар белгилаш энг муҳим вазифалар бири эканлигини инобатга олган туман ҳокими Ў.Мамадаминов уй-уй юриб, аҳоли жамғарган ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғи маҳсулотларини кўздан кечириб, тегишли мутасаддиларга зарур чорлар кўриш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.
Аҳолини энг қизиқтирган, айни вақтда долзарб бўлиб турган ичимлик суви тармоғи ҳам кўздан кечирилиб, олдинда турган куз-қиш мавсумида ичимлик суви таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Сайёр қабул давомида мутасаддиларга берилган топшириқларнинг ижросини назорат қилиш бўйича мониторинг шу куннинг ўзида бошланди.
Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати