Боёвутда 2 та оилавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Боёвутда 2 та оилавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut MTB
Боёвут туманининг “Қарапчи” маҳалласида иккита оилавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

“Қарапчи” МФЙ “Гулистон” массиви 5-уйда Якка тартибдаги тадбиркор

“SHODIQULOVA KAMOLA RUSTAM QIZI” томонидан ҳамда “Қарапчи” МФЙ “Гулистон” мавссиви 177-уйда якка тартибдаги тадбиркор

“KUZIBAYEVA NARGIZA” томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари қувватидан фойдаланиб 100 нафарга яқин болалар таълим-тарбияга қамраб олинди.

Боёвут туманида 2017 йилда ишлаб чиқилган режага кўра туманнинг мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ёки мавжуд ташкилотнинг қамрови мазкур ҳудуддаги мактабгача ёшдаги болалар сонидан кам бўлган ҳудудлар белгилаб олиниб, у ерда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилган эди.

Дастлабки таҳлилларга назар соладиган бўлсак, 2017 йилда туманда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг қамрови бор-йўғи 16,7 фоизни ташкил этарди. Яъни, 2017 йил 3-7 ёшли болалар 10443 нафар бўлган бўлса, шундан 1746 нафар мактабгача таълим билан қамраб олинган эди. Ўша даврдаги мавжуд муассасаларининг қувватига нисбатан олиб қараганда қамров 61,3 фоизни ташкил этар эди.

Бундан кўриниб турибдики, 2017 йилга қадар мактабгача таълим муассасаларининг мавжуд қувватидан ҳам самарали фойдаланилмаган.

2018 йилнинг якунида бу кўрсаткич 34,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг шу кунига келиб тумандаги мактабгача ёшда бўлган болаларнинг 38,2 фоизи тарбия масканларига қамраб олинди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар тумандаги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг сони еттитага етди.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page