ПАХТА: Мавсумнинг масъулиятли даври бошланди...

ПАХТА: Мавсумнинг масъулиятли даври бошланди...

@Boyovutliklar
Foto: Saodat Mirzayeva


Мавсумнинг масъулиятли даври бошланди! Негаки кун совиб, ҳарорат пасайгани сари теримчиларнинг ҳам шашти пасайиши табиий ҳол.

Ўз навбатида кўрсатилган эътибор эса теримчиларнинг кўнглига илиқлик олиб киришини инобатга олиб, туман ҳокимлиги пахта далаларда аччиқ ҳавонинг нафасига қарамай, пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётган илғор теримчиларни рағбатлантиришни давом эттирмоқда.

Бундан кўзланган энг биринчи мақсад теримчилар кўнглини кўтариш бўлса, иккинчидан уларга дала майдонида яратилаётган шарт-шароитларни яхшилаш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилишдир. Далаларда теримчилар учун ташкил этилаётган маданий тадбирлар ҳам шулар жумласидандир.

Foto: Saodat Mirzayeva

Foto: Saodat Mirzayeva
Foto: Saodat Mirzayeva

Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, кўнгилли теримчиларга ўз вақтида кўрсатилган эътибор, рағбат ва эътироф терим суръатига ижобий таъсир этмай қолмайди.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/Boyovutliklar


Report Page