ЛАВҲА: Эрталабки бадантарбия

ЛАВҲА: Эрталабки бадантарбия

@Boyovutliklar
Foto: Akmal Mamatqulov
Одатда яқинларимиз, танишларимизга “Ҳар куни эрталаб гимнастика машқларини бажарасизми?”, дея савол берганимизда “Ҳа, бажараман”, дейдиганлар кам топилади.


Боёвут енгилсаноат ва агросервис касб-ҳунар коллежида ўқувчилар ҳар куни эрталабки бадантарбия билан шуғуллангач дарс машғулотларига киришади.

Foto: Akmal Mamatqulov

Аслида соғлом бўлишимизнинг энг биринчи омили бу бадантарбия машғулоти эканлигини била туриб эринчоқлик қиламиз. Ёки бутун танамизни чиниқтириб, қон айланишини яхшилайдиган эрталабки машқлар бизнинг кун бўйи тетик бўлиб юришимизни, турли оғриқлар ва хасталиклардан ҳоли бўлишимизни таъминлаши ҳақидаги тиббий билимга эга эмасмиз.

Қизиқ, соғлигимиз ўз қўлимизда эканлигини била туриб яна шифохонаю табибга, дорихонага югурамиз. Ўзимизда ишлаб чиқарилганига қаноат қилмай, хориждан келтирилган дори-дармонларни истеъмол қиламиз. Лекин қачондир улар танамизнинг бирор аъзосига зарар келтиришини асло ўйлаб кўрмаймиз. Аммо, ҳар куни мунтазам равишда эрталаб 20 дақиқа бадантарбия билан шуғулланган кишининг кам касал бўлиши ҳақида ҳам кўп эшитганмиз.

Боёвут енгилсаноат ва агросервис касб-ҳунар коллежи маъмурияти соғломлаштириш гуруҳини ташкил қилиб, ўқувчилар билан ҳар тонгда чигил-ёзди машқларни бажаришади. Шунданми, улар орасида бетобман, деган ўқувчини учратмайсиз. Ҳар куни ўқувчилар бадантарбиядан сўнг руҳи тетиклашган ҳолда дарс машғулотларини бошлайди. Тўғрида, соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг ҳеч андишали жойи йўқ-ку.

Албатта, ҳамма ҳам кунига 4-5 километр югуриш ёки ўйингоҳларга бориб, волейбол, теннис каби ҳаракатли ўйинлар билан машғул бўлишнинг иложини тополмас. Аммо нима бўлганда ҳам соғлиғини ўйлаган одам ҳеч бўлмаганда эрталаб бирозгина бадантарбия билан шуғуллангани маъқул. Ҳар тонг 10-15 дақиқа вақт ажратсангиз, саломатлигингиз ҳам, кайфиятингиз ҳам яхшиланади, кун давомида ўзингизни яхши ҳис қиласиз.


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



Report Page