ЭЪТИРОФ: Иншолар танлови ғолиби ўз мактабида тантанали кутиб олинди

ЭЪТИРОФ: Иншолар танлови ғолиби ўз мактабида тантанали кутиб олинди

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut XTB
Бугун Нилуфар ўзи таълим олаётган 52-сонли умумий ўрта таълим муассасасида тантанали равишда кутиб олинди.

Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган "Иншолар танлови"да Абдурасулова Нилуфар Бахтиёр қизифахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди.

Foto: Boyovut XTB

Бугун эрта тонгдан таълим муассасасининг олдида саф тортган ўқувчилар ва туман халқ таълими бўлими маъмурияти Нилуфарни тантанали кутиб олишди.

Foto: Boyovut XTB

Миллий ғурурнинг бош омили инсонлар томонидан она тилини билмоқ, эъзозламоқ ва кўкларга кўтаришдир. Айниқса, ёшларимизнинг эришётган ютуқлари фахр туйғумизни янада оширади. Бугун 52-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдурасулова Нилуфар ўзбек тилига давлат мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган иншолар танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб байрам шукуҳини янада оширди. Мактабнинг эрталабки сафланишида туман халқ таълими бўлими мудири  Эркин Латипович Қўлдошев иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни байрам билан табриклаган ҳолда, танлов ғолибаси 10-синф ўқувчиси Абдурасулова Нилуфарга вилоят ҳокимининг совғаси шахсий компьютер жамламаси ҳамда эсдалик учун бадиий адабиётларни топширди.

Foto: Boyovut XTB
Foto: Boyovut XTB


Биз ҳам Нилуфарга бундан-да улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page